Миллий гвардия ҳарбий қисмида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди

2019 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан,  тумандаги  “Миллий гвардия” ҳарбий қисмида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
“Очиқ эшиклар” кунида туман хокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими, УзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгаши, “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши, туман ташкилот раҳбарлари ва тумандаги 58 та умумтаълим мактабларининг мингдан зиёд юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. 
Тадбирни “Миллий гвардия” ҳарбий қисм командири Н.Абдувалиев очиб, умумтаълим мактаб ўқувчиларига Президентимиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсати ҳамда ҳарбийларнинг бир кунлик ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумот бериб, ҳарбийларнинг бир кунлик ҳаёти ва ўқув машғулотларини жонли кўришга таклиф этди. 
Сўзни Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари З. Авазовга берди. Нотиқ ўз сўзида ҳарбийларни ва умумтаълим мактаб ўқувчиларини буюк бобокалонларимиз, шеърият мулкининг султони, Ўзбек адабиёт тарихининг асосчиси Мир Алишер Навоий ва шоир, буюк саркарда  Захириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари билан туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази номидан табриклади. 
Тадбир ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий машқлари, ҳарбий техника ва улардан фойдаланишнинг амалий кўргазмаси тадбир иштирокчиларига катта таъсурот қолдирди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди