Наргиза "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади 

   8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳар йили иқтидори ва истеъдоди, ўз йўналиши ва касбида юқори салоҳияти, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ қизлар Ўзбекистон Президенти қарорига кўра Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади. 

Бу йил ҳам Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этган, Ватан равнақи йўлида саъй-ҳаракатлари, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён қилаётган хотин-қизлар ушбу юксак мукофотга лойиқ топилди (https://president.uz/uz/lists/view/7066).

Эътироф этилганлар орасида  ёш бўлишига қарамай, журналистика соҳасида сезиларли ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, кўплаб танловлар ғолибаси – Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Қўшчинор» газетаси мухбири Юнусова Наргиза Туйчимурод қизи ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди.

АОКА жамоаси барча тақдирланганларни, шу жумладан, Юнусова Наргиза Туйчимурод қизини мукофот билан самимий қутлайди. Шижоатли фаолиятларига улкан зафарлар, куч-ғайрат ва яна-да юксак натижалар тилайди!

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди