Сектор раҳбарлари билан гулхан атрофида сермазмун суҳбат ўтказилди

   Бугун туманимизнинг қизил тоифага кирган Қўшчинор маҳалласида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида маҳалла уюшмаган ёшлари билан гулхан атрофида суҳбат бўлиб ўтди. 
   Қалбида жўш ураётган чексиз ҳаяжон ва туйғуларини туманимиз ҳокими Б.Бобоназаров ва сектор раҳбарлари билан биргаликда гулхан атрофида шеърият, назм ва наво, жонли қўшиқларини баҳам кўришди.
  Мусиқий танаффусдан сўнг ёшлар туман ҳокими билан дилдан суҳбат қуришди. Улар янги Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги, қолаверса, орзу-ниятлари, режалари ҳақида сўзлаб беришди.  Кеча мароқли ва мазмунли ўтди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди