Гўзаллик салонлари- инфекция ўчоғи. Уни ким назорат қилади?

   Тойлоқ туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази санитария-гигиена бўлими мудири Фурқат Бегимовнинг таъкидлашича, гемоконтакт инфекциялар, яъни В, С турдаги вирусли гепатитлар, ОИТС, сил, замбуруғли касалликлар ва бошқа инфекциялар сартарошхона, гўзаллик салонлари ва косметология хоналарида соч-соқол олиш, қош ва танадаги тукларни териш, баданнинг турли қисмларига татуаж қилиш, қулоқ, бурун тешиш, маникюр-педикюр ва бошқа муолажалар жараёнида зарарсизлантирилмаган иш анжомлари орқали мижозларга  юқиши ҳамда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.

    Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тиғли ҳамда терига жароҳат етказувчи асбоб-ускуналар белгиланган тартибда зарарсизлантирилиши шарт. Бироқ сартарошхоналарда соч-соқол олиш анжомларини стерилизация қилиш учун етарлича шароит йўқлигининг гувоҳи бўлдик. Фақатгина устаралар спиртга ботириб олинар экан, холос. Соч олиш машинкаларининг қисмлари эса ҳеч бир усулда зарарсизлантирилмаслигидан ҳайратга тушдик. 

   Гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарни санитария ҳолати қачон қатъий назоратга олинади? Туман санитария эпидемиология маркази масъулларидан бу ҳолатга панжа ортидан қарамасликларини сўраймиз.     

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                                                                                        

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди