“Инсон-жамият-давлат” тамойили – конституцион ислоҳотларнинг бош мезони

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Хушназаров иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида сўз юртилди.

   -Бугунги юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг натижаси ўлароқ маҳалланинг жамиятдаги, инсонлар ҳаётидаги  ўрни, роли ва нуфузи янада ортиб бормоқда, - дейди Бахтиёр Хушназаров. -Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 22-сентябрдаги “Очиқ буджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Openbudget.uz” ахборот портали яъни фуқароларни буджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни буджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда алоҳида восита бўлиб хизмат қилмоқда.

         Хусусан ўтган, 2022 йил давомида Тойлоқ туманида ҳам  “Openbudget.uz” ахборот порталига ташаббускорлар томонидан 368 та таклиф киритилган. Шундан биринчи мавсумда 34 та, 2-мавсумда 36 та, жами 70 та лойиҳа “Openbudget.uz” порталига жойлаштирилган ва 34 та лойиҳа аҳоли томонидан кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган. Ушбу жараёнда 20 мингдан ортиқ тумандошларимиз фаол иштирок этиб, ўзлари учун маъқул бўлган лойиҳларга овоз бердилар. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ошириб келмоқда.

  Жорий йилда “Openbudget.uz” ахборот порталига тумандаги барча маҳаллалар қамраб олинди. Жами 50 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 191 та таклиф келиб тушди.

  Бундан ташқари давлат органлари ва маҳалллар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ҳам бир қатор ишлар йўлга қўйилди. Жумладан, ўтган 2022 йил мобайнида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳисобот учрашувлари ўтказилди. Бундан ташқари режа график асосида аҳолининг энг кўп мурожаатлари бўлган 10 дан ортиқ давлат ташкилотлари томонидан жами 50 дан ортиқ ҳисобот учрашувлари ўтказилди.

 Ҳозирги кунда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ижро назорати тизими орқали маҳалла фуқаролар йиғини томонидан аниқланган фуқаролар мурожаатлари тўғридан тўғри давлат органларига йўналтириш имконияти яратилди. Хусусан, мазкур тизим орқали маҳалла раислари томонидан 12 та, ҳоким ёрдамчилари томонидан 27 та, хотин-қизлар фаоллари томонидан 252 та ва ёшлар етакчилари томонидан 304 та мурожаатлар тўғридан тўғри масъул ташкилотларга йўналтирилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди