Конституциянинг 30 йиллиги кенг нишонланди

    Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.
    Бугун Тойлоқ туман ҳокимлиги мажлислар залида Бош қомусимизга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 
     Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган байрам тадбирини туман ҳокими Б. Бобоназаров очиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Тошев Фармон Исаковичга сўзни берди. 
   Сенатор Фармон  Тошев тантана иштирокчиларини Давлатимиз раҳбари ва вилоят ҳокими номидан табриклаб, эсдалик нишонларини 
ўз эгаларига топширдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди