Тойлоқ тумани ҳокими Боғизоғон маҳалласида сайёр қабул ўтказди

   Бугун Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бобоназаров, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
     Муаммолар юзма-юз, ошкора айтилган учрашувда фуқароларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. 
     Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан тиббиёт, электр энергияси, кредит, йўл ва бошқа  масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 
   Туман раҳбари томонидан мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди