ТОЙЛОҚ ТУМАНИДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

     Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик азалдан юксак қадрият ҳиобланган. Зеро, жамият тараққиёти, юртимиз ривожи, энг асосийси ёш авлодни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялашда, оилалар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашда нуроний отахон ва онахонларнинг алоҳида ўрни бор.

Шу мақсадда кекса авлод вакиллари билан турли тадбирлар, уч авлод вакиллари учрашувларининг ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас.

Бугун Тойлоқ туманида уч авлод вакиллари иштирокида “Амир” базмгоҳида бир пиёла чой устида учрашув бўлиб ўтди.

     Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров юртимизда тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод” учрашувларини ўтказиш анъанага айланиб бораётганлиги хусусида сўз юритди ҳамда бу каби тадбирлар Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Бир нуроний 10 нафар ёшга мураббий” тамойили, шунингдек, нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шундан сўнг сўзга чиққан нуронийлар бугун мана шундай тадбирларнинг ўтказилиши кекса авлод вакилларига берилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалдаги исботи эканлигини ва бу тадбирлар уларга келгусида янада куч ва шижоат бағишлашини, бунга жавобан албатта, ўзларининг ҳаётий тажрибаларини ишга солиб юрт тараққиёти жамият ривожига ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшишларини билдирдилар.

Тадбир давомида ёш авлод вакилларининг, яъни туманимиздаги бир қатор спортчи ёшларнинг ютуқлари ҳам эътироф этилди. Ушбу ёшлар бугун нафақат республика балки, халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этиб, туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар.

Бир пиёла чой устида бўлиб ўтган тадбирга туман маданият бўлимининг санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ўзгача шукуҳ бағишлади.

Нуронийлар тадбир сўнггида юртимиз тинчлиги ва осойишталигини тилаб дуога қўл очдилар.

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди