Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-92-сонли фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Тойлоқ туманидаги 30-умумтаълим мактабида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
     Тадбирда туман ҳокимлиги, Марказий ҳарбий Округ Қўшинлари Қўмондонлигига қарашли 13060-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби, туман халқ таълими бўлими, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлигидан вакиллар ва Афғон уруши қатнашчилари, ҳарбий фахрийлар ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этишди.
      Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев сўзга чиқиб, ушбу тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат ва муҳаббат билан тарбиялашга, улар онги ва қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакиллантиришга, миллий армиямиз учун ғурур ҳиссини ривожлантиришга қаратилганлиги таъкидлаб ўтди.
     Тадбир давомида Марказий ҳарбий Округ Қўшинлари Қўмондонлигига қарашли 13060-сонли ҳарбий қисмнинг оркестр жамоаси, фахрий қаровул қўшинлари жамоаси, ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари ҳамда қурол-аслаҳа кўргазмалари бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар ўртасида шахмат-шашка, стол тенниси, арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт турларида мусобоқалар ташкил этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди