Мурожаатлар тингланди

  Бугун туман Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжамуродов ҳамда туман ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди.  Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, уй-жой, бандлик, кредит олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. 
     Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олинди ва ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддиларга бириктирилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди