Зарафшон маҳалласида оилавий боғча иш бошлади

   Мирзаполвон қишлоғида хусусий тадбиркор Зулфизар  Ҳамдамова томонидан ташкил этилган 50 ўринли замонавий ва кўркам  оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.
   Таълим ташкилотининг  очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев,  вилоят МТБ бошлиғининг ўринбосари Бахтиёр Мамиров, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи А. Мирзаевлар иштирок этишди.


   Муассаса ўзига хос тарзда жиҳозланиб, болажонларнинг эмин-эркин ўйнаши, машғулотларда қатнашиши, овқатланиши учун барча шароитлар яратилган. Бу ердаги шароитлар давлат боғчаларидан кам эмас.  Бу ерда 50 нафардан бола тарбияланиб, уларга рус ва инглиз тили, қолаверса ментал арифметикадан мукаммал сабоқ берилади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди