Фарзанд — оила қувончи, она — хонадон файзи

   Уларнинг саломатлиги эса кўнглимиз хотиржамлиги, ҳаловатидир. Шу боисдан мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ўтган давр мобайнида миллат генофондини яхшилаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, аҳолининг узоқ умр кўриш даражасини ошириш, оилада соғлом авлод туғилиши ва уларнинг тарбияси учун шарт-шароитлар яратишга оид давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.
    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 28 сентябрдаги Қарори ҳам шу мақсадга қаратилган бўлиб, унга кўра Олий Мажлис Сенати томонидан тузилган ишчи гуруҳ бугун Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилиётган ишлар билан танишишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди