Муаммоларга ечим изланди

    Бугун  Халқ қабулхонасида фуқарорлар учун навбатдаги қабул ўтказилди.  Унда туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоилов, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Камбариддинова, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б. Хушназаров ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди ва фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди. 
  Қабулда фуқаролардан уй-жой, иш билан таъминлаш, тиббий ва моддий ёрдам, кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди