ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ

   Галаботир маҳалласида яшовчи Тўхта Худойназаровни туманимизда танимаган киши бўлмаса керак.  Узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият олиб борган, Булунғур ва Иштихон туманларида ҳоким бўлиб ишлаган, "Дўстлик" ордени ва "Шуҳрат" медали соҳиби Тўхта акани кўпчилик ёшлар мураббийси сифатида яхши танийди.            
     Бугун туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳамда туман секторлари раҳбарлари ана шу фидойи ва жонкуяр устознинг хонадонида бўлиб,  байрам билан қутлашди. 
   Бир пиёла чой устида кечган мазмунли суҳбат,  ширин хотираларга уланиб кетди.
    Шунингдек,  раҳбарлар "Ўзбекистон  Республикаси Халқ ўқитувчиси", фахрий устоз Норқул Маманов хонадонида бўлишди.  Байрам билан қутлаб, совға улашишди. Бир пиёла чой устида кечган мазмунли суҳбат,  ширин хотираларга уланиб кетди.
     Қолаверса,  Тойлоқ туманининг собиқ ҳокими, марҳум Жамшид Ашуровнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.  Марҳумни хотирлаб,  Қуръон тиловат қилишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди