Туман ҳокими "Шуҳрат" медали соҳибаси хонадонида бўлиб, юксак мукофот билан табриклади

    Хабарингиз бор,  ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида Президент фармони билан бир гуруҳ устоз-мураббийлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Хусусан,  Тойлоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси Сапарова Дилшода ҳам "Шуҳрат" медали соҳиби бўлди.
    Бугун Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда сектор раҳбарлари Дилшода Сапарованиниг хонадонида бўлишди ва таълим фидойисини қўшалоқ байрам билан қутлаб, байрам совғасини топширишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди