Тойлоқда “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" тантанали нишонланди.

   

  Туман маданият марказида сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлар, халқ таълими фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

    Тадбир аввалида, туман ҳокими Б. Бобоназаров таълим жонкуярларини байрам билан қутлаб,  280 нафар ўқитувчи ва мураббийларни  ташаккурнома ҳамда байрам совғалари билан тақдирлади.
 Қувонарлиси шуки, байрам тадбирида 1 нафар "Шуҳрат"  медали, 1 нафар  "Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими фидоийси", 2 нафар педагогларга “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишонининг берилганлиги уларга ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Медалларни туман ҳокими Б. Бобоназаров ўз эгаларига топширди.

    Байрам тадбири давомида Халқ таълими тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, умрини фарзандлар таълим-тариясига бағишлаган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари Халқ таълими вазири, Республика Маънавият ва Маърифат маркази раҳбари,  Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, Республика Нуроний жамғармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси, қолаверса, Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим, Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти Университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов ҳамда Ўзбекистон Халқ Артисти, Ўзбек Миллий Академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевлар томонида йўлланган "Ташаккурнома" ва эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.


   Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган сара куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди