Жиноят иши республика ишчи гуруҳи иштирокида муҳокама этилди

   

  Юртимизда жамиятда соғлом муҳитни тарғиб этиш, ҳудудда содир этилаётган ҳар бир жиноят ва ҳодисаларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг туб илдизига кириб бориш, бундай иллатларга қарши жамоатчилик билан ҳамкорликда курашиш, аҳоли фаоллигини оширишга қаратилган тадбирларни олиб бориш анъанага айланган.

    Ана шундай тадбир Тойлоқ туманидаги Ғўлба маҳалласида ташкил этилди. Унда сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди ва эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида содир этилган жиноят иши муҳокама этилди. 


   Унда сўзга чиққанлар жиноят содир этган фуқаро қонун олдида жавоб бериши, бу каби оилавий жанжалларнинг олдини олишда маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари жонбозлик кўрсатишлари,  оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди