Эртак ўқувчилар нутқини оширади

   21-умумтаълим мактабида Россия Федерациясининг Самара Давлат Техника университетининг профессор ўқитувчилари, Педагогика фанлари доктори Лопухова Юлия Викторовна ҳамда  филология фанлари кандидати, доцент Юрина Мария Валерьевна  иштирокида "Кўп миллатли Самара юрти: оғиздан оғизга ўтадиган анъаналар, эртакларнинг маънавий мероси"  лойиҳаси доирасида юқори ва бошланғич синфлар кесимида учрашув  ўтказилди.  
   Учрашув давомида россиялик ўқитувчилар юқори синф ўқувчилари билан  Самарада жойлашган олий ўқув юртлари, йўналишлари, ОТМга кириш имтиёз ва шарт-шароитлари, Самарада таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар ҳақида тақдимотлар орқали таништириб ўтишди. 
    Тадбир сўнгида энг қизиқарли савол эгаларига эсталик совғалари тақдим этилди. 
Бошланғич синф ўқувчилари билан  эртаклар асосида амалий машғулотлар ўтказишди. 
   Бу учрашув ҳар икки томонга, айниқса ўқувчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

 

Нозима Даниева,
 21-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди