Аёллар дафтари: 104 нафар хотин-қизларга кўмак берилди

   Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш мамлакатимизда муҳим масалалардан ҳисобланади. Президентимиз саъй-ҳаракати билан йўлга қўйилган ижтимоий қийин аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Аёллар дафтари”дагилар билан манзилли иш олиб борилиб, улар учун қулай даромад манбалари яратилмоқда.
   Тойлоқ туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 
     Хусусан, бугун  “Аёллар дафтари”да турувчи 104 нафар хотин-қизларга пишириқ печлари берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди