Маҳалла фаоллари тажриба алмашишди

  Бугун юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтириш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга кўтарилди. Шу мақсадда маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли жорий этилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
   Тойлоқ туманидаги Навзандак маҳалласида ташкил этилган семинарда ҳам шу ҳақда сўз юритилиб, хотин-қизлар фаолининг фаолияти сарҳисоб қилинди. 
  Семинарда дастлаб, Навзандак МФЙ хотин-қизлар фаолининг фаолияти давомида амалга оширган ишлари юзасидан тақдимот ўтказди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди