Фуқаролик жамияти - демократия кўзгуси

   Бугунги бўлиб ўтган очиқ мулоқотда фуқаролик жамияти ва уни ривожлантиришда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ҳақида сўз юритилди.  Унда Тойлоқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мусохон Тўраев иштирок этди ва мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Савол: Фуқаролик жамияти институтлари нима ва улар жумласига қандай ташкилотлар киради?

   Фуқаролик жамияти ҳақида илк тасаввурлар Аристотелнинг «Сиёсат» асарида баён  этилган. Унга кўра, инсоннинг эркин яшаш ҳуқуқи кишилик жамиятининг адолат ва қонун устуворлиги асосида ташкил этилиши орқали таъминланиши лозим. Жамиятни бошқаришда қонунларнинг тўғри ва адолатли бўлишига алоҳида эътибор берилади.

  Биринчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллалар, сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамиятининг нафақат асосини ташкил этадиган, балки мазмун-моҳиятини ҳам белгилаб берадиган фуқаролик институтлари сирасига киради.

  Иккинчидан, фуқаролик жамияти институтлари мақсад ва вазифаларининг асосий йўналиши мамлакатимизда демократик қадриятлар ва тамойиллар, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

  Фуқаролик институтлари, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий фаоллигини оширишда, миллий ўзликни англашда, жамият аъзоларининг сиёсий маданияти ва маънавий дунёқарашини юксалтиришда кўмаклашмоғи зарур.

  Учинчидан, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, кишиларнинг қонуний манфаатлари ҳимояси алоҳида устувор аҳамият касб этиши шарт. Бизнинг фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришдан мақсадимиз, аввало, кишиларимиз онгига демократик қадриятларни ва кўникмаларни изчиллик билан сингдириб боришдир.

  Бунинг замирида ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган юксак маънавиятли шахсни шакллантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар мужассамдир.

  Фуқаролик жамиятини шакллантиришда маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни қандай?

   Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ваколатлари тобора кенгаяётгани ҳам уларнинг жамиятдаги нуфузидан далолат беради. Ушбу механизм жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфияти, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситасига айланмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2022 йил 28 мартдаги “Вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги VI-60-69-7-0-К/22-сонли қарори қабул қилинди.

   Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туманида жорий йилнинг 16-20 май кунлари Маҳалла раиси сайлови қонунда белгиланган тартибда, адолатли, шаффоф, тинч ва осойишта ўтказилди.

   Вилоят ва туман кўмаклашувчи комиссия аъзолари ҳамда вилоятнинг 50 та маҳаллада тузилган ишчи гуруҳлари томонидан маҳалла раисига қўйиладиган талаблар асосида маҳаллада доимий яшовчи фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда, маҳаллада камида беш йилдан буён доимий яшаб келаётган, ташкилотчилик қобилиятига, иш ва ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга 2 нафардан 4 нафаргача жами 156 нафар фуқароларни мазкур сайловларда номзодлари кўрсатилди.

  Сайлов жараёнида жами 10181 нафар фуқаро овоз беришда иштирок этиб, 104 нафар тавсия этилган номзодлардан 50 нафари фуқаролар томонидан маҳалла раислигига муносиб деб топилди.

   Сайловларда муносиб деб топилган 50 нафар маҳалла раисларининг 19 нафари (38,0 фоизи) маҳалла раиси лавозимида фаолият юритган, 31 нафари (62,0 фоизи) 1-маротаба маҳалла раислигига сайланган номзодлар ҳисобланади. Тумандаги 50 та маҳалла фуқароларнинг барчаси бино  билан таъминланган.  Тумандаги 49 маҳалла фуқаролар йиғинлари кадастр йиғма жилдлари шакллантирилиб, 46 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари кўчмас мулк давлат реестри рўйхатидан  ўтказилди. Шунингдек, қолган 4 та маҳалла фуқаролар йиғиини бинолари давлат реестридан ўтказиш жараёни сентябр ойида охирига етказиш режалаштирилган.

   Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноларининг холати бўйича биноларнинг 2 таси икки хонадан, 16 таси 3 хонадан ва 28 таси 4 ва ундан ортиқ хоналардани иборат.
     2020 йилдан  то ҳозирги кунгача биноси таъмиртаълаб холда бўлган 6 та маҳалла биноси Украч, Истиқлол, Давлатобод, Ястепа, Навзандак ва Галаботир маҳалласи биноси янгитдан замонавий усулда қурилди. Боғичинор, Навбаҳор, Нуроний. Хончорбоғ, Тепақишлоқ ва Файзобод маҳалла фуқаролар йиғини бинолари жорий таъмирланди. Айни вақтда Зарафшон маҳалласини жорий таъмирлаш ишлари кетмоқда. Йил якунига қадар Ғўлба, Нурафшон, Сочак, Ўзбекистон, Қўшчинор, Янгиҳаёт, Беклар ва Хўжақишлоқ маҳаллалари бинолари янгитдан қуриш  режалаштирилган.

  Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг барчаси талабга кўра компютер жамланмаси ва хизмат планшетлари билан таъминланди.
   Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини биноларининг барчаси яъни 50 та маҳалла биноси замонавий интернет тармоғини билан таъминланди.

 Тойлоқ туман маҳаллаларида жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва аҳолининг ижтимоий ҳаётидаги муаммоларни бартараф этиш борасида  маҳалладаги “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати комиссияси” томонидан ўтган давр мобайнида 20 дан ортиқ муаммо ва масалалар жамоатчилик назоратига олиниб, 10 дан ортиқ муаммо ҳал қилинишига эришилди.

Шунингдек коммиссиялар томонидан туманнинг “Ғўлба” ва “Галаботир” маҳаллаларида “Обод қишлоқ”  давлат дастурлари доирасида амалга оширилиётган ишлар сифати ҳам жамоатчилик назоратига олинган.
  Ўтган давр мобайнида туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ва уларнинг мажмуалларига кирувчи ташкилотлар иштирокида маҳалла фуқаролар йиғиниларининг барчасида фуқаролар йиғиниларида ҳисобот учрашувлари ўтказилиб, фуқаролар йиғинлари вакиллари томонидан берилган 150дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.

   Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг тоифаларига қараб масъул ташкилот раҳбарларини маҳаллада ҳисобот бериш графиги ишлабчиқилди ва ҳозирги кунгача тумандаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғиниларида фуқаролар йиғини вакиалларига тегишли ташкилот раҳбарлари ҳисобот беришди.

  Маҳалланинг ҳаётий масалаларини адолатли ҳал этишдаги ролининг ортгани, эҳтиёжмандларнинг ҳақиқий мададкори ва ғамхўри тимсолига айлангани туфайли унинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи ҳам кучайиб боряпти. Бу эса мамлакатимизда фуқаролик жамияти сифат жиҳатидан ривожланишнинг янги босқичига кўтарилаётганининг ифодасидир.
 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди