Тойлоқда “Аёл бахти – жамият бахти” мавзусида амалий семинар ташкил этилди

   

  O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ва Тойлоқ туман Кенгаши  ҳамда туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарда O’zLiDeP вилот кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Жамила Сайфиддинова, Республика аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Самарқанд вилояти маркази раҳбари Моҳира Азимова, туман ҳокимининг ўринбосари Ноила Қамбариддинова, Тойлоқ тумани ИИБ вакиллари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари,  маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этишди.

   Тадбирда  сўзга чиққанлар “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгилаб берилган жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва навбатдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

  Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, депутатлар, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари, кекса авлод вакиллари, намунали оилалар иштирокида маслаҳатлар бериш, аёлларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш юзасидан тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш мақсадида тегишли давлат органларига таклифлар тайёрлаш, хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар мониторингини ўтказиш ҳамда бу муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

   Анжуман кун тартибидан ўрин эгаллаган масалалар бўйича тадбир иштирокчилари ўз фикр мулоҳазаларини ва таклифларини билдиришди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди