ЖИНОЯТЧИЛИККА ЭМАС, БАЛКИ УНИНГ САБАБИГА ҚАРШИ КУРАШИШ МУҲИМ

    Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлат ва жамият олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Зеро, инсон тинч ва хотиржам яшашни истайди, тинчлик бўлган жойда эса барака ва ривожланиш бўлади.

  Хўш, бу борада Тойлоқ туманида қандай ишлар амалга оширилмоқда, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлиги қандай? Шу ва бошқа саволларга туман ИИБ бошлиғи Шерзод Тоғаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

  Тойлоқ тумани ҳудудида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларга 50 нафар профилактика инспекторлари ва бошқа ходимлар хизмат олиб бормоқдалар.

   Туманда жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида жами 152 та жиноятлар ҳисобга олинган бўлиб, ушбу жиноятлардан ижтимой хавфи катта бўлмаганлари 68 тани, унча оғир бўлмаганлари 41 та, оғир жиноятлар 30 та, ўта оғир жиноятлар 13 та ни ташкил этади.

  Ушбу жиноятларни олдини мақсадида содир этилган жиноятларни ўз вақтида ҳисобга қўйиш, уларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, жиноятларни сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

  Хусусан, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида 3 босқичли “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлари, муқаддам судланганлар билан олиб борилаётган ишларни кучайтириш мақсадида “Назорат”, пробация ҳисобидагилар билан олиб борилаётган ишларни кучайтириш мақсадида “Ижро”, оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Турмуш”, ўқувчи-ёшлар ўртасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни таълим муассасаларида узлуксиз таълим олишлари, қаровсиз ва назоратсизлигига барҳам бериш борасида “Давомат”, “Ўсмир”, “Ўқувчи” рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

   Шу билан бирга жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган ва жиноят қурбони бўлиши мумкин бўлган 9 тоифага кирувчи 2340 нафар шасхларнинг манзилли руйхатлари секторлар ва маҳаллалар кесимида шакллантирилиб, уларнинг ҳар бири билан алоҳида якка тартибда профилактик тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.

  Профилактика инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 41 нафар вояга етмаган шахслар ота-онасининг назоратисиз, мақсадсиз юрганлиги сабабли Самарқанд вилоят ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

   Оила турмуш доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни содир этилишини кескин камайтириш мақсадида ҳозирда 448 нафар спиртли ичимликка рўжу қуйганлардан 63 нафари, 9 нафар тажавускор рухий касаллардан 4 нафари, 16 нафар гиёҳвандликка рўжу қўйганларнинг 6 нафари мажбурий тартибда даволанишга юборилди.

  Шунингдек, маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 27 нафар, илгари судланганларнинг 21 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиб уларнинг маъмурий назоратда туриши таъминланди.

  Ўтган даврда профилактика инспекторлари томонидан жами 4744 та маъмурий ҳолатлар, шулардан 111 нафар майда безорилик,
631 нафар жамаот жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилган шахслар, 10 та маъмурий назорат қоидасини бузганлар, назоратдаги шасхлар ҳамда 45 нафар ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги сабабли маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб тегишли чоралар кўрилиши таъминланган.

  Шунингдек, турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун 184 нафар шахсларга маъмурий қамоқ жазолари қўлланилди.

  Келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органлари ходимларига қўйилган талабларни ўз вақтида бажариш учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, амалга оширилган ишларни келгуси брифингларда бериб борилиши таъминланади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди