Аҳоли билан юзма-юз мулоқот

 

   Бугун  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг фуқарорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.  Унда туман ҳокими Б. Бобоназаров, халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоилов, туман ҳокимининг ўринбосари Ноила Камбариддинова, туман идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.
  Қабулда фуқаролардан уй-жой, тиббий ва моддий ёрдам, йўл, деҳқончилик қилиш учун ер олиш, кредит каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
 Қабул давомида аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди