Тинчлик ва хотиржамлигимиз ишончли қўлларда

 

  Тинчлик... Бу сўз замиридаги жозиб оҳанг етмиш икки томиримизга хотиржамлик ва таскин беради. Тинчлик- онанинг фарзандига кечалари мижжа қоқмай айтган алласи. Тинчлик-жамиятда янги пайдо бўлган ёш оила. Тинчлик-ҳар бир кун учун айтиладиган шукроналик туфайли тортиқ. Тинчлик-энг улуғ бахт. Ҳа, тинчликнинг мадҳи таърифларга сиғмайди. Унинг қадри тириклик қадар муқаддас, ҳаёт қадар юксак.

   Шу туфайли ҳам истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимиз Ислом Каримов раҳномолигида жамиятимизда барқарорликни таъминлаш, фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини асраш ҳал қилувчи вазифалардан бирига айланди. Бугун Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман прокурори А. Сайпиддинов, туман ИИБ бошлиғи Ш. Тоғаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ҳам юқоридаги фикрлар таъкидланди.

Хусусан, туман ИИБ бошлиғи Шерзод Тоғаев туман аҳолисининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида бўлим томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди.

Таъкидландики, жиноятларни аниқлаш борасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари томонидан бир қатор амалий тадбирлар олиб борилиши натижасида 1 та  фоҳишахона сақлаш,  1 та одам савдоси билан боғлиқ жиноятлари фош этилиб жазо муқаррарлиги таъминланди.

 Жиноятларни барвақт олдини олишда жиноят содир этган шахсларнинг бирламчи ҳаракатларига муносабат билдириш муҳим бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан муросасиз чора кўриш лозим бўлади.

2022 йилнинг 3-ойида профилактика инспекторлари томонидан жами 1948  (2021-2150) нафар шасхларга маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун маъмурий баённомалар қўлланилган. Шулардан бевосита профилактика хизмати ваколатига оид 1696 (2021-1809) та ҳолатлар аниқланиб, тегишли тартибда ижрога қаратилган.

Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 27 нафар илгари судланган шахсларнинг 21 нафари ёки 77,7 фоизи маъмурий назорат ҳисобида турибди. 6 нафарига назорат ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

3 нафари Ўз.Р. МЖтКнинг 206-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

2022 йилнинг 3 ойида профилактика инспекторларининг бевосита ташаббуси билан:

-1 та жиноятлар фош этилди,

-5 нафар шахс реабилитация марказига,

-22 нафар вояга етмаганлар ВЕИҲЁК марказига жойлаштирилган.

Шунингдек, матбуот анжуманида туман прокурори А. Сайпиддинов ҳам бу борада амалга оширилган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди