Тойлоқда спортнинг шахмат тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтмоқда

   Тойлоқ туман ҳокимлиги, Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят шахмат фидерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур мусобақада  республикамизнинг 6 та - Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ҳамда вилоятимизнинг Пахтачи,  Ургут, Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шахридан келган шахматчилар куч синашишмоқда.
  Туманда ва чекка қишлоқларда спортнинг шахмат турини оммалаштириш, ёш иқтидорларни аниқлаш, шахматчиларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақа СУ, СУН, ва I, II,  III-разрядлилар  ва бошланғич тайёрлов тоифалари ўртасида, FIDE қоидалари асосида швейцарча тизимда ўтказилмоқда.
    Мусобақа 21-август кунига қадар давом этади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди