Тойлоқда “Обод маҳалла маскани” барпо этилиб, фойдаланишга топширилди

 

  Туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этган бинонинг очилишига бағишланган тадбирда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Тойлоқ туманида ҳам ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш, айниқса, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ушбу бино ҳам ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

    Лойиҳа қиймати 7 млрд. сўм бўлган уч қаватли бинони тадбиркор Ғайрат Мўсинов ўз маблағлари ҳисобидан бунёд этиб, 27 та иш ўрни яратди. 
    Чароғбон маҳалласида бунёд этилган мазкур марказда бир нечта савдо дўконлари, ўқув маркази, стомотология хизмати, “Азия алиянс банк”нинг мини филиали ҳамда уста-шогирд анъанасини сақлаган ҳолда тикувчилик, тўқувчилик, қандолатчилик цехлари фаолият юритмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди