Соғлом турмуш тарзи – узоқ умр гарови


 
   Оила мустаҳкамлигига эришишда албатта, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти беқиёс. Соғлом турмуш тарзи - бу кундалик ҳаётда инсоннинг жисмоний, тиббий, гигиеник, маънавий ва аҳлоқий қоидаларга қатъий риоя этиши демакдир. Соғлом турмуш тарзи маданиятининг асосий ўчоғи эса оила саналади. 
    Бугун Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Олмазор оилавий шифокорлик пунктида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, аҳолининиг 40 ёшдан юқори бўлган қатламини  юқумли бўлмаган касалликларга чалинишини олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди.


    Унда иштирок этган маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзининг олтин қоидалари, унга амал қилиш меъёрлари, юртимизда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. 
    Тадбир давомида фойдали ва зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари, овқатланиш тартиби ҳақида зарурий маълумотлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди