Ижро интизоми - самарадорлик омили

   Ушбу қарор ва фармонлар ҳамда ташрифлар давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ тумани ҳокимининг 2022-йил 1-июлдаги тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 11-апрелдаги ПҚ-2881-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамлаш талабларидан келиб чиқиб, “Ijro.gov.uz” тизими орқали 2022 йил 1-июль кунига қадар Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ўрганилди. Ўрганиш жараёнида жами 89 та та мурожаат келиб тушганлиги аниқланди, мурожаатларниниг 87 та топшириқлар берилиб (97,7 %) қаноатлантирилган, 2 тасига умумий тушунтириш берилган, жараёнда ва муддати бузиб ёпилган мурожаатлар мавжуд эмас.

Тойлоқ туман Тиббиёт бирлашмасида иш юритиш, ижро интизоми аҳволи ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

Тойлоқ туман Тиббиёт бирлашмасида 2021-йил учун 2 ва 2 ярим йиллик иш режалари ишлаб чиқилган.

Тойлоқ туман Тиббиёт бирлашмасида 2022-йил учун 2 ярим йиллик иш режа ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги ПҚ-76 сонли Қарорига асосан тасдиқланган.

Бирлашмада мавжуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони, Веб-сайти, виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2022-йилнинг 21-июл ҳолатига жами 89 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларниниг 87 таси (97,7 %) қаноатлантирилган, 2 тасига умумий тушунтириш берилган, жараёнда ва муддати бузиб ёпилган мурожаатлар мавжуд эмас.

Шунингдек, марказда 2021-йил сентябр ойидан ijro.srdv.uz тизими жорий этилган бўлиб, 2022-йил 21-июл ҳолатига ijro.srdv.uz тизими орқали 15 та мурожаат келиб тушган, шунда, 15 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлсада, 1 та мурожаат муддати бузиб бажарилган.

2022-йил 21-июл ҳолатига IsDocFlow ҳужжатлар алмашинуви тизими орқали туман ҳокимлиги томонидан 400 та ҳужжат келиб тушган бўлиб, 364 та ҳужжат ижро учун, қолган 36 та ҳужжатлар маълумот учун қабул қилинган.

Тизим орқали келиб тушган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, ҳужжатларнинг 364 таси бажарилган, 24 таси бажарилмаган, 12 тасининг муддати борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали 25 та;

Жисмоний шахслар томонидан 104 та;

Самарқанд вилояти ҳокимининг ишонч телефони ва телеграмм мессенджери орқали 29 та;

Тиббиёт тизимида мурожаатларни мазмунан ўрганиб чиқилганда, бир қатор қўпол хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

- Жумладан, 25.06.2022-йилда Галаботир маҳалласида яшовчи Абдураззоқова Маҳлиё Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефонига даволаниши амалий ёрдам кўрсатишни сўраб қолдирган мурожаати туманнинг Ибн Сино Оилавий шифохона поликлиникаси томонидан ўрганиб чиқилган бўлсада, ўрганиш натижаси бўйича тузилган далолатноманинг манзили ва тузилган сана қайд этилмаган. (Ижрочи У.Мусаев).

Бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация раҳбарияти томонидан туман ҳокимлигига мурожаат натижаси қониқарсиз ўрганилган деб эътирозлар билан қайтарилган.

  Шунингдек, бирлашма котибаси А.Ахадова томонидан юритилаётган фуқароларни оғзаки мурожаатларини ва бошқа ташкилотлардан келган ҳужжатларни қайд қилиш журнали талаб даражасида юритилмаган ҳамда натижаси қайд қилинмаган.

Фуқароларни оғзаки мурожаатларини қайд қилиш журнали охирги маротаба 2022-йил 26-май куни ёзув қайд қилинган бўлиб, ўрганиш кунига қадар рақамланмаган ва тасдиқланмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорлари ва Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилган туман ҳокимининг қарорлари ижро ҳолати ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-ноябрдаги “Аҳолининг тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 157-7-104-Қ/21-сонли қарорининг 3-банди 1- ва 2-хатбошиларида келтирилган топшириқлар ижроси юзасидан тиббиёт бирлашмаларидаги тиббий ускуналарни хатловдан ўтказиш ва етишмайдиган тиббиёт ускуналарига бўлган талабни Соғлиқни сақлаш бошқармасига келишиш учун киритиш топшириғи ҳолигача бажарилмасдан келинмоқда.

Мазкур қарорнинг 6-бандида берилган тошриқ бўйича Тиббий ходимларни малака ошириш муассасасига ва етакчи хорижий тиббиёт муассасасига шартнома асосида малака оширишга юбориш топшириғи берилган бўлсада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида биронда тиббий ходимнинг Ўзбекистон ҳудудида ёки хорижий мамлакатнинг тиббиёт муассасасида малака ошириб қайтганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-февралдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 101-7-104-Қ/22-сонли қарорининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022-2024-йилларда эндокринология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича туман дастури ишлаб чиқилиши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашида кўриб чиқилиб тасдиқлаш топшириғи берилган бўлсада, мана 2022-йилнинг биринчи ярим йиллиги ўтган бўлсада туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан кенгашда муҳокама қилиш учун киритилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 5-февралдаги “Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 103-7-104-Қ/22-сонли қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022-2024-йилларда кардиология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича туман дастури ишлаб чиқилиши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашида кўриб чиқилиб тасдиқлаш топшириғи 3 кун маддатда берилган бўлсада, мана 2022-йилнинг биринчи ярим йиллиги ўтган бўлсада туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан кенгашда муҳокама қилиш учун киритилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Равот” оилавий шифокорлик пунктини ташкил қилиш тўғрисида туман ҳокимининг 121-7-104-Қ/22-сонли қарори имзоланган бўлиб, Мазкур тиббиёт муассасасини тўлиқ иш фаолияти учун 45.5 штат бирликда тиббий ходим ишга олиш назарда тутилган бўлсада, бугунги кунда жами 35 нафар тиббий ходим 32.25 штат бирликка ишга қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-апрелдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамни аҳолига яқинлаштириш ва хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 139-7-104-Қ/22-сонли қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш бўйича маҳаллаларда янги ташкил қилинаётган тиббиёт пунктлари рўйхати шакллантирилмаган.

    Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бўлимида ижро интизоми бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан бевосита ижро интизомига масъул марказ бошлиғи ўринбосари Н.Мирзаев ва ижро интизомига масъул ходим Г.Сафаровалар ҳамда ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Келгусида ушбу камчиликларга йўл қўймаслиги юзасидан Ш.Жабборов, Н.Мирзаев, У.Мусаев, А.Аҳадова ва ижро интизомига масъул ходим Г.Сафаровалар  ўз тушунтириш хатларида маълум қилди.

Тойлоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси бўлимида ижро интизоми, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш аҳволини яхшилаш мақсадида бўлим бошлиғи Ш.Жабборов:

Туман ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 20-21-июл кунлари туман Тиббиёт бирлашмасида ижро интизоми, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилганда аниқланган жиддий хато-камчиликларга йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбаттан қонун ҳужатларида ўрнатилган тартибда 7 та масъулларга интизомий чоралар қўллаш ҳамда туман ҳокимига ахборот киритилиши;

Тойлоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси бўлимининг ўринбосарлари ва масъул ходимларининг ижро интизомига нисбаттан масъулиятини кескин ошириб, ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда кунлик ҳамда ҳафталик назорат тизимини ўрнатиш;

ҳар ойда тизимли равишда туман бирлашмадада ижро интизоми, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш аҳволини танқидий ўрганиб бориб, камчиликларга йўл қўйган масъул раҳбарлар ва ходимларга нисбатан таъсирчан жазо чоралари кўриб борилишини таъминлаш;

жорий йилнинг 10-август кунига қадар туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ижро интизоми, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича маълумотномада келтирилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолда келгусида бу каби қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида махсус семинар ташкил қилиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий билим ва кўникмалар бериб бориш талаб этилади.

 

 К.Ҳамроев, 

туман ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси.                                        

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди