"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1-босқичида 17 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарорига намунавий низом ишлаб чиқилган бўлиб (туманда 2021 йил
30 апрелдаги 155/29 сонли Кенгаш қарори билан тасдиқланган), қуйидагилар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади:

туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи (Тойлоқ туманида 2022 йилдан бошлаб, яъни 7 млрд. 836 млн. 970 минг сўм);

туман бюджети қўшимча манбаларининг 2021 йил 1 июлдан камида 30 фоизи йўналтирилади.

Туман бюджетининг тегишли маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун туман ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус шахсий ғазна ҳисобварағи очилган.

Ўз навбатида туман ҳокимлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йилнинг февраль ва июль ойларида туман бюджетининг “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар миқдорини белгилаш бўйича таклифни тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашига киритади.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтириладиган маблағлар жамғармага:

туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи миқдоридаги маблағларнинг ярмидан кам бўлмаган қисми– мазкур молия йилининг февраль ойида, қолган қисми июль ойида;

туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобига ажратиладиган миқдори – халқ депутатлари туман Кенгаши қарори қабул қилингандан сўнг уч иш кунида ўтказилади.

Жамғарма маблағлари фақатгина жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Мазкур маблағларни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.

Тадбирлар учун муайян муддат ўрнатилган бўлса, у ҳолда фойдаланилмай қолган маблағлар тадбирларни ўтказиш муддати тугаганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли жамғармага тикланади.

 

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш тартиби

Намунавий низомга асосан ишчи комиссия томонидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар миқдори жорий молия йилининг 1 феврали ҳамда 15 июлига қадар “Очиқ бюджет” ахборот портали ва оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилади.

Жамоатчилик фикри асосида молиялаштириладиган тадбирларнинг рўйхати бўйича таклиф бериш истагини билдирувчи фуқаролар ўзларининг маҳалласидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини молия йилининг 1 марти ва 15 августига қадар “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштиради.

Жамоатчилик фикри асосида молиялаштириладиган тадбирларнинг рўйхати “Очиқ бюджет” ахборот порталида жойлаштирилган таклифлар асосида шакллантирилади.

Таклифлар вояга етган фуқаролар ҳамда фуқаролар ташаббуси гуруҳлари томонидан берилиши мумкин.

Таклиф бериш истагини билдирувчи шахслар белгиланган тартибда “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтади.

Фуқароларда “Очиқ бюджет” ахборот порталидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаса, улар ўз овозларини туман ҳокимлиги молия бўлимида ёзма равишда ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ қолдириши мумкин.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

туманнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, аҳолидан тушаётган мурожаатлардаги муаммолар;

жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганилиги (хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина ёки тураржой ҳарид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

берилган таклифларни амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим.

Намунавий низомга асосан ишчи комиссия таклифлар бўйича ҳар бир тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдорини аниқлайди.

Танлаб олинган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилади.

Ишчи комиссия томонидан рад этилган таклифлар бўйича таклиф берган шахснинг шахсий кабинетига рад этишнинг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилади.

Таклифларни танлаб олиш жараёни якунлангандан сўнг, танлаб олинган тадбирлар асосида жамоатчилик ўртасида йигирма иш куни давомида овоз бериш жараёни ўтказилади. “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтган ҳар бир шахс ҳар бир жараён давомида“Очиқ бюджет” ахборот порталида фақат бир маротаба таклиф қолдириши ва бир таклифга овоз бериши мумкин.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади.

Ғолиб деб топилган таклифларни амалга оширишнинг жами қиймати жамғармада мавжуд маблағлар миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас.

Ишчи комиссия овоз бериш жараёни якунларига кўра, жамғармадаги маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларни овоз бериш жараёни якунланган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.

Молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларда объектларнинг аниқ манзилли дастур (қиймати, амалга ошириш муддати, буюртмачиси ва бошқалар) кўрсатилиши лозим.

Ишчи комиссия “Очиқ бюджет” ахборот порталига қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни:

жамғармадан йўналтирилган маблағлар тақсимоти тўғрисидаги маълумотни;

жамғармадан йўналтирилган маблағлар бўйича амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотни;

жамғармадан йўналтирилган маблағларнинг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотни;

жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар доирасида амалга оширилган ишлар акс эттирилган видео-ролик ва фото лавҳаларни жойлаштирилишини таъминлайди.

Бунда Ишчи комиссия “Очиқ бюджет” ахборот порталига ҳар ойнинг якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар маълумотлар, видео-ролик ва фотолавҳалар жойлаштирилишини ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилишини таъминлайди.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича тузилган шартномага ишлар ҳажмининг кўпайиши ёки лойиҳанинг ўзгартирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Ишчи комиссия ҳар йили 25 январга қадар ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот киритади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳар йили 1 февралга қадар туман ҳокимлиги томонидан киритилган ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги хисоботни тасдиқлайди.

Ишчи комиссия ҳар йили 10 февралга қадар ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан тасдиқланган ҳисоботни “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштиради.

 

Юқоридаги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2022 йил 1-мавсуми учун 7 млрд. 892 млн. 063 минг сўм  маблағ ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали (openbudget.uz) “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан туманимиздаги ечими маблағ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 209 та таклифлар қолдирилган эди. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқич давомида фуқаролар томонидан қолдирилган таклифларга тумандаги ишчи гуруҳ таркиби аъзоларининг тегишли хулосаларига асосланган ҳолда ишчи гуруҳи раиси томонидан 2022-йил 4-мартдаги 2-сонли йиғилиш баёни тасдиқланди. Ушбу йиғилиш баёнига асосан 27 та таклифлар “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнига ўтказилди. 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 17 та таклиф ташаббускорлари (туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги шаклланган маблағга нисбатан) ғолиб деб топилди ва ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 7 млрд. 516 млн. 193 минг маблағ йўналтирилди.

Жумладан:

1-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Хўжаюз КПП биносини жорий таъмирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи(2004 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 380,9 млн. сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун  375 млн. 875 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

2-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Янги хаёт МФЙдан Ўзбекистон МФЙга бориш йўлини 1500 метр қисмини асфал қилиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (1170 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 806 млн. 522 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун  754 млн. 007 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

3-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Ўрой Элипок МФЙ Ўрой Элипок қишлоғи ички йўлини 500 метр қисмини асфалт қилиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (1072 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 209 млн. 432,1 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун  190 млн. 059 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

 

4-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Кушчинор МФЙ Зарафшон кишлогидаги 26-сон ДМТТ биносини тўлик таъмирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи (1060 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 413 млн. 653 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун  397 млн. 107 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилоттуман Мактабгача таълими бўлими томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

5-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Ўртақишлоқ МФЙ 41-мактабга бориш йўлини 600 метр асфалт қопламаси ётқизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (993 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 329 млн. 428,3 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун  306 млн. 820 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

6-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Ўрой Элипок МФЙ Чобот қишлоғи ички йўлларини 1000 метр қисмига асфалт қопламаси ётқизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (791 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 445 млн. 319,7 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 414 млн. 758 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

7-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Қўшчинор МФЙ Паншанбасиёб қилоқ қабристонига олиб борадиган йўлни 500 метр қисмига асфалт қопламаси ётқизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (729 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 238 млн. 898,6 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 210 млн. 793 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

8-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Богичинор МФЙда жойлашган 20-сон МТТ биносини манан эскирган эшик ва дераза ромларини алмаштириш, ёзги ўйингохларни янгидан куриш, 1 ва 2 каватлар хоналари тўлик тамирлаш” мазмунидаги ғолиб таклифи     (694 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 576 млн. 390,5 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 570 млн. 626 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилоттуман Мактабгача таълими бўлими томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

9-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Тараққиёт МФЙ Бачки қишлоғига 1 км асфалт копламаси килиш ишлари” мазмунидаги ғолиб таклифи (600 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 498 млн. 172,3 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 463 млн. 984 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

10-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Олмазор МФЙ 45-умумталим мактабига бориш ва кишлок кабристонига бориш йўлининг 1000 метр кисмини асфалт килиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (530 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 489 млн. 608,8 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 456 млн. 008 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

11-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Тойлоқ деҳқон бозорига бориш йўлининг 300 метр қисмига асфалт копламаси ётқизиз” мазмунидаги ғолиб таклифи (525 та овоз тўплаган) учун тузилган  лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 114 млн. 173,5 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 106 млн. 338 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

12-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Эскижума МФЙда мавжуд 740 метр йўлни асфалт қопламаси ётқизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (494 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 394 млн. 978,8 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 367 млн. 872 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

13-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Дуслик МФЙ 1500 метр ички йулларига асфалт копламаси ёткизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (426 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 724 млн. 213,8 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 674 млн. 513 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

14-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Боғизоғон МФЙ ички йўлларини асфалт килиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (267 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 537 млн. 730,5 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 503 млн. 083 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

15-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Ўзбекистон МФЙдан Дуслик МФЙга бориш йулининг 1200 метр кисмига асфалт копламаси ёткизиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (244 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 645 млн. 660,6 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 633 млн. сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

16-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Тараккиёт МФЙ Жолоир кишлогига кириш йулини 450 метр ктсмини асфал килиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (227 та овоз тўплаган) учун тузилган лойиха-смета хужжатларига асосан 223 млн. 682,1 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 208 млн. 331 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда;

17-ғолиб деб топилган таклиф, яъни “Таллиота МФЙдан Тойлок мол бозорига бориш йулини 1000 метр кисмини асфал килиш” мазмунидаги ғолиб таклифи (126 та овоз тўплаган) учун тузилган              лойиха-смета хужжатларига асосан 487 млн. 442,9 минг сўмга баҳоланди ҳамда ушбу маблағ тўлиқ ажратилди. Пудратчи қурилиш-таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга ошириши учун 474 млн. 865 минг сўмга  шартнома тузилишига эришилди. Шарнома шартларига мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва буюртмачи ташкилот туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилмоқда.

 

Адҳам ШАРИПОВ,

Тойлоқ туман молия бўлими бошлиғи.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди