2022 йил учун 2-чорак бюджет даромадлари режаси 107 фоизга бажарилди

   Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан бюджет прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан бир қатор чоралар кўрилиши натижасида, туманнинг 2022 йил учун йиллик  бюджет даромадлари режаси 92 млрд.сўм бўлиб, амалда 103 млрд.сўмга таъминланди (11 млрд.сўм ортиғи билан ёки 112 фоизга бажарилиши кўтилмоқда).

   2022 йил учун 2-чорак бюджет даромадлари режаси 21.2 млрд.сўм бўлиб, амалда 22,7 млрд.сўмга таъминланди (1,5 млрд.сўм ортиғи билан ёки 107 фоизга бажарилган).

  2022 йилнинг июьн ойи учун белгиланган режаси 8,0 млрд.сўм бўлиб, амалда 9,4 млрд.сўмга таъминланди (1,4 млрд.сўмга ортиғи билан ёки 117,1 фоизга бажарилди).

Жумладан;

   Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан махаллий бюджет прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан бир қатор чоралар кўрилиши натижасида, туманнинг 2022 йил учун йиллик махаллий бюджет даромадлари режаси 2022 йил учун йиллик режа 115.3 млрд.сўм бўлиб, амалда 130.3 млрд.сўмга таъминланди (15.0 млрд.сўм ортиғи билан ёки 113 фоизга бажарилиши кутилмоқда).

   2022 йилнинг 2-чорак учун маҳаллий бюджет белгиланган режаси 22,5 млрд.сўм бўлиб, амалда 27,79 млрд.сўмга таъминланди (5,3 млрд.сўмга ортиғи билан ёки 124 фоизга бажарилди).

   2022 йилнинг июнь ойи учун маҳаллий бюджетнинг белгиланган режаси 8,3 млрд.сўм бўлиб, амалда 10,3 млрд.сўмга таъминланди (2,0 млрд.сўмга ортиғи билан ёки 124 фоизга бажарилди).

   Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2022 йил учун туманнинг  бюджет даромадлари 92.0 млрд. сўмга прогноз қилинмоқда. Жумладан, солиқ ва тушумлар кесимида:

- Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи – 35 млрд.сўм;

- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 45 млрд.сўм;

- Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи – 15,0 млрд.сўм;

- Юридик шахсларнинг мол-мулки солиғи – 0,8 млрд.сўм;

- Юридик шахслар ер солиғи – 1,2 млрд.сўм;

- Жисмоний шахсларнинг мол-мулки солиғи – 7.2 млрд.сўм;

- Жисмоний шахслар ер солиғи – 12,8 млрд.сўм;

- Давлат божи – 3,2 млрд. сўм;

- Жарималар – 2,1 млрд.сўм;

- Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад – 1.0 млрд.сўм;

- Йиғимлар – 0,5 млрд.сўмга прогноз қилинмоқда.

                                                                                                                                                        Ш.Шарипов,

       Тойлоқ туман ДСИ бошлиғи.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди