Уй-жой, моддий ва тиббий ёрдам, бандлик, табиий газ...  Мурожаатлар сони 40 дан ошди

   Ўзбекистон Республикасининг Президентининг Тойлоқ туманидаги халқ қабулхонасида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг қабули давом этмоқда.
    -Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда илк бор ташкил этилган мазкур қабул фуқаролар ўзларининг сайлов участкасидан сайланган депутатларига мурожаат қилиб, муаммоларга ечим топиш имконини бермоқда -дейди Сочак маҳалласида яшовчи фуқаро Облоқул Ашуров.

 

  —Маҳалламиздаги ичимлик суви минорасини янгилаш ҳамда тармоқни кенгайтиришни сўраб, сайлов округимиз депутатига мурожаат қилдим. Масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари маслаҳатлашиб, 15 кун муддатда муаммони ижобий ҳал этишадиган бўлди.

 
   Айни вақтда аҳолидан тушган мурожаатлар сони 40 дан ортди. Қабулда фуқаролардан асосан уй-жой, моддий ва тиббий ёрдам, бандлик, табиий газ билан боғлиқ масалалар кўтарилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди