Депутатлар электоратларнинг муаммоларини тингламоқда

   Маълумки, бугун вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг фуқаролар учун сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.
    Хусусан, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Тойлоқ туман бўлимида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Бобоназаров ҳамда туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округлари бўйича фуқароларнинг муаммоларини тинглаб, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижобий ечим топиш чораларини кўришмоқда.


    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур сайёр қабул депутатларнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўташда янада фаоллигини ошириш, қолаверса, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонуний ечим топишга хизмат қилади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди