Тойлоқда олти ойда экспортёр корхоналар томонидан жами 17 млн. 390 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган туман ҳокимининг инвистиция бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси Нуриддин Нарзитошев  ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилларига туманда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ҳудуднинг экспорт салоҳияти ҳақида маълумот берди. 

  Таъкидландики, туманда бугунги кунда 40 дан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари қайта ишловчи корхоналар мавжуд бўлиб,  йирик озиқ-овқат маҳсулотлари қайта ишловчи корхоналардан бири бўлган "PET AGRO OIL" МЧЖ ҚК томонидан йилига 60 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш, бундан ташқари, ушбу корхона томонидан йилига 50 минг тонна ўсимик ёғи ишлаб чиқариш ва қадоқлаш фаолияти йўлга қўйилган.

   "BOG‘IZAG‘ON" МЧЖ томонидан йилига 6,5 минг тонна узумни қайта ишлаш орқали вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, маҳаллий ички бозорлар ҳамда қўшни Қирғизистон давлатларига эксорт қилиб келинмоқда.

  "AGROMIR ADAS" MCHJ хорижий корхонаси томонидан 11 минг тонна узумни қайта ишлаш орқали вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Россия ва Қозоғистон давлатларига эксорт қилиб келинмоқда.

  "DONIYEV SERVIS STIL" МЧЖ томонидан 6 минг тонна майизни қуритиш, саралаш ва қадоқлаш орқали йилига 1,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотларни Туркия, Латвия, Бразиля, Россия, БАА, АҚШ давлатларига экспорт қилиб келмоқда.

  "BAXMAL TO‘QIMA" МЧЖ томонидан йилига 5 минг тонна экспортбоб қуруқ меваларни саралаш ва қадоқлаш линялари фаолият юритиб келмоқда.

    2022 йил экспорт йиллик режа 32 млн 869 минг АҚШ доллар этиб белгиланган.

Шундан:

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти – 11 млн. 969 минг;

- Саноат маҳсулотлари 20 млн. 900 минг долларни ташкил этади.

      Жорий йилнинг 14 июль кунига қадар туманда фаолият кўрсатиб келаётган экспортёр корхоналар томонидан жами 17 млн. 390 минг АҚШ доллар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2 млн. 935 минг АҚШ доллар, саноат маҳсулотлари 14 млн. 454 минг АҚШ доллар) ҳажмда маҳсулот экспорти амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 213,2 фоизга амалга ошрилган.

       Июль ойнинг якунига қадар 2 млн. 955 минг АҚШ долларлик экспорт амалга ошрилиши режалаштирилган.

    Хусусан:

  “Агромир Адас” МЧЖ ҚК – 410 минг доллар коняк маҳсулоти – Россия давлатига;

  “Сиёб Шавкат Орзу” Ф/Х – 365 минг доллар мош, майиз ҳамда ёнғоқ маҳсулоти –Хитой, Россия ҳамда Афғонистон давлатига;

   "Пет Агро Оил" ҚК МЧЖ – 1 760 минг АҚШ доллар – кунлик жўжа, парранда озуқасини, кунгабоқар ёғи ҳамда майиз – Афғонистон, Эрон, АҚШ ва Тожикистон давлатларига;

  “Дониев Сервис Стил” МЧЖ – 185 минг. АҚШ долларлик майиз ва қуритилган олхўри маҳсулоти – Россия, Туркия ҳамда Саудиа Арабистон давлатларига;

  “АГРО-КОМПЛЕКС” Ф/Х – 25 минг доллар товуқ, жўжа ва парранда озуқаси   –  Тожикистон ва Афғонистон давлатларига;

 "Бро Беанс" МЧЖ ҚК – 210 минг долларлик мош, ловия, нўхат маҳсулоти– Хитой ва Туркия давлатларига экпорт қилинади.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди