Ўтган 6 ой мобайнида туман прокуратурасига жисмоний ва юридик шахслардан 604 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 386 тасига қонуний ечим топилган

   Бу ҳақда бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида айтилди. Унда иштирок этган Тойлоқ туман прокурори Асомиддин Сайпиддинов ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилларига ўтган олти ой мобайнида туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди.

  Таъкидланишича, жорий йилнинг 6 ойида иқтисодий қонунчилик ижроси юзасидан прокурорлик фаолияти бўйича жами 6 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 13 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 9 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 13 та тақдимномалар киритилди, тақдимнома муҳокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 13 нафар шахслар Интизомий ва 13 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиши ҳолати юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилди.

  Ўтган даврда ижтимоий қонунчилик ижроси юзасидан прокурорлик фаолияти бўйича жами 7 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 15 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 28 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан 14 та тақдимнома киритилди, тақдимнома муҳокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 39 нафар шахслар интизомий ва 13 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди

   Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 ойида қишлоқ хўжалиги соҳасида прокурорлик фаолияти бўйича жами 3 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 9 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 7 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан 8 та тақдимнома киритилди, тақдимнома мухокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 12 нафар шахслар интизомий ва 7 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 27 нафар шахслар қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.

   Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси юзасидан прокурорлик фаолияти бўйича жами 3 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган 20 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 14 та ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди, қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан 14 та тақдимнома киритилди, тақдимнома муҳокамаси ва прокурор қарорлари билан жами 71 нафар шахслар интизомий ва 21 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

   2022 йилнинг 6 ойи мобайнида жами фуқаролик ишлари бўйича туман судига 4 та ариза киритилди, 2 та ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2 та бошқа масала юзасидан даъво ариза киритилиб, суд томонидан қаноатлантирилди.

   Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан жорий йилнинг 6 ойида жами 2002 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, шундан 48 тасида прокурор иштироки таъминланган, шулардан 1275 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилиб қоноатлантирилган, 302 таси рад этилган, 75 таси тугатилган ва 350 таси кўрмасдан қолдирилган. Ушбу фуқаролик ишларидан 8 таси прокурор аризалари бўйича, 40 таси прокурор иштироки мажбурий бўлган ишлар ва 1960 таси бошқа тоифадаги ишларни ташкил этади.

   2022 йилнинг 6 ойи мобайнида иқтисодий судга 10 та 92992 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

   Ўтган даврда жисмоний ва юридик шахслардан 604 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 386 тасига қонуний ечим топилди, 36 таси қаноатлантирилган ва 350 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган, 6 та мурожаатлар кўриб чиқилиш тугатилган, 212 таси ўрганиш учун корхона ва ташкилотларга юборилган. 229 нафар фуқаролар прокуратура органлари ходимлари томонидан қабул қилинган.

   2022 йил 6 ойи мобайнида туман прокуратураси ходимлари томонидан жами бўлиб 229 та ҳуқуқ тарғибот юзасидан тадбирлар ўтказилган бўлиб,  шундан 174 таси оғзаки тадбирларни ва 55 таси оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган тарғибот тадбирларини ташкил этади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди