Хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди 

    Инсон ҳуқуқларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда халқ ва давлат идоралари ўртасида узвий муносабатларни йўлга қўйишда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга.
    Шу сабабли Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси айни дамда Олмазор маҳалласида бўлиб ўтмоқда. Унда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Мурадов “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини тингламоқда.  
     Сайёр қабулда хотин-қизлардан турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олинмоқда.
    Худди шундай сайёр қабул куннинг биринчи ярмида Тепақишлоқ маҳалласида ўтказилди. Унда асосан моддий ёрдам, алимент ундириш, ишга жойлашиш, нафақага чиқиш каби масалалар юзасидан жами 9 та мурожаат келиб тушди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди