Аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим масала

   Давлат раҳбарининг жорий 2022 йилда маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш, айниқса, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича берган топшириқларига асосан, Тойлоқ туманида бандлик соҳасида аниқ мақсадлар белгилаб олинган.

   Хусусан, 2022 йил давомида 33414 нафар фуқароларни доимий ҳамда мавсумий иш билан банд қилиниши режалаштирилган. Шундан 1-ярим йиллик режа 16078 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич амалда 125 фоизга бажарилиб, 20 134 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

    Бошқа соҳаларда 157 нафар фуқаролар тумандаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган. 2022-йилнинг 3-4 чорагида дастур асосида ишга тушадиган лойиҳаларга ва янги очилган корхоналардаги бўш иш ўринларига 1137 нафар ишсиз фуқароларнинг йўналишлар кесимида  ишга жойлаштириш режалаштирилган.

   Туманда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида жами 135 млрд. сўм имтиёзли кредит асосида 813 нафар юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан саноат, хизмат, қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳунармандчилик йўналишларида лойиҳалар ташкил этилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

    Шунингдек, туманда ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуслари билан 311 та янги кичик бизнес субъектлари ҳамда 558 та якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этилди.

    Жорий йилнинг I-ярим йиллигида кичик бизнес субъектларини ташкил этиш режаси 292-тани ташкил этиб, ушбу кўрсатгич амалда 308 тани ёки 105 фоизга етказилди. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш режаси 557 та, амалда 558 тани ёки 100 фоизни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги таъминланди.

    Хусусан, биргина  хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига (йўл харитаси) асосан 2022 йилда хизматлар  ҳажмини   1 трлд.  293,1  млрд. сўмга етказиш, йил якуни билан соҳада  10 минг 570 нафар янги иш ўринлари яратилиши ҳамда фуқароларнинг бандлиги таъминланиши белгиланган.

    Жумладан, январь-июнь ойлари учун ўрнатилган режа асосида 6711 тага ёки 101 фоизга ижроси таъминланди.

-Маҳаллаларда 21 турдаги зарурий хизмат шахобчаларини ташкил этиш ҳисобига  698 та иш ўринлари;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4742 бўйича ўзини-ўзи банд қилиш йўналишларида 4637 иш ўринлари;

- Норасмий  ишчиларни легализация қилиш ҳисобига 624 та иш ўринлари яратилиб, 125 та ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиши таъминланди.

   Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 516 та янги иш ўринлари яратилди.

1.Ҳудудий инвестиция лойиҳалари 12 та иш ўринлари;

2. Йўл бўйини ривожлантириш бўйича 20 та иш ўринлари;

3.Туризм соҳасини ривожлантириш йўналишида “Неъмат бобо” тиббий соғломлаштириш маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиб, 6 та янги иш ўринлари яратилди.

4. Агрохизматлар. январь-июнь ойларида туманимизнинг Сариосиё, Жалолобод, Адас ва Галаботир қишлоқларида ветеринария контенерлари ўрнатилиб, 9 та янги иш ўринлари яратилди.

5.Ижтимоий хизматларни ривожлантириш асосида 19 та лойиҳада 77 янги иш ўринлари яратилди.

6. Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватлии ва ер тўлаларда 4 та лойиҳалар амалга оширилиши таъминланиб, 5 та янги иш ўринлари яратилди.

   Мисол учун: Чароғбон маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг ер тўласида “Электрон хизматлар ЭХ” МЧЖ томонидан ахолига компьютер хизматлари, штамп ва муҳр ясаш хизматлари  йўлга қўйилди.

 8. Енгил конструкцияли ва Food Truck (кўчма дўкон) хизмат кўрсатиш  шахобчалари ташкил этиш

   Дастур асосида 2022 йилда жами 355 та лойиҳалар асосида 408 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Лойиҳа қиймати 5,1 млрд. сўмга тўғри келади.

   Бугунги кунда  “К-савдо” уз тизими асосида 168 та ер майдонлари махсус комиссия томонидан танлаб олинган бўлиб, масъул ташкилотлар томонидан  аукцион савдоларига тўлиқ чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

   Ҳозирда 42 та лойиҳалар комиссия жараёнида бўлиб, қолган 108 та танлов лойиҳалари ғолиблари аниқланди.

Жамшид Хўжамуродов,

Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди