Туманда навбатдан ташқари сессия ўтказилди.

1 август куни Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси  У.Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Баҳодир Сафиюлаевич Садуллаев Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги муносабати билан Тойлоқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

2014 йилнинг сентябр ойидан буён “Агробанк”  Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Бабоназаров Баҳодир Қодирович Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сессия сўнгида сўзга чиққанлар томонидан Б.Садуллаевнинг Тойлоқ туманида амалга оширган ишларига юқори баҳо берилиб, янги сайланган ҳоким Б.Бабоназаровга ҳам яқиндан кўмаклашиши айтиб ўтилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди