Жиноятчиликни олдини олиш - давр талаби!

Туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 2018 йилнинг 6 ойи давомида фаолиятлари соҳасига кирувчи "Йўл харитаси" Дастурига киритилган муаммоларни ҳал этиш ҳамда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш масалалари юзасидан 29-сонли Мусиқа ва санъат мактабида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда тумандаги Бирлик, Боғичинор, Чороғбон ва Қўшчинор маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирок этишиб, унда туман ҳокими Б.Садуллаев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедовларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш масалалари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Туман ҳокими Б.Садуллаев ўз маърузасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда нафақат ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, балки жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар томонидан жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш масалалари юзасидан оғир маҳалла фуқаролар йиғинлари ва улардаги нотинч оилаларга эътибор қаратилиши, ҳудудда нохуш ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгилаб олинди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди