Мардлик ва жасорат улуғланди

 

   Юртимизда ҳар йили 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида кенг нишонланади. Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек, тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқда. Мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига  камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак ва уларнинг ҳақларига дуо қилсак арзийди.


    Сана муносабати билан бугун туманимизда жойлашган 9224 – сонли чегара ҳарбий қисмда тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.Тойлоқ туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов сўзга чиқиб, юртимиз қалқони бўлмиш мард ва жасур, тинчлик ва осойишталик  поспонларини туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва депутатлар номидан қутлади ҳамда туман ҳокимининг қимматбаҳо ва эсдалик совғаларини топширди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди