Тойлоқ туманида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уй-жойлар куз-қиш мавсумига тайёрми?

    Туманда жами 127 та ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан2 та касб-ҳунар коллежлари, 61 та умумтаълим мактаблари, 2 та касб-ҳунар мактаби, 1 та БУСМ, 1 та мусиқа ва санъат мактаби, 1 та Баркамол авлод маркази, 4 та Маданият маркази, 43 та болалар боғчалари, 1 та марказий шифохона, 2 та хусусий поликлиника, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та қишлоқ оилавий поликлиника, 6 та қишлоқ врачлик пунктлари ва тез тиббий ёрдам шохобчалари  фаолият кўрсатмоқда.

     Ушбу ижтимоий соҳа объектларининг 32 таси (25,4%)ига, яъни 2 та касб-ҳунар коллежи, 12 та (20,0%) умумтаълим мактаблари, 1 та мусиқа мактаби,
1 та Баркамол авлод маркази, 1 та (50%) касб-ҳунар мактаби, 1 та (25%) маданият маркази ва  9 та (22,5%) мактабгача таълим муассасалари, 5 та (16%) соғлиқни сақлаш объектларига табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд, қолган  95 та (74,6%) ижтимоий соҳа объектлари табиий газ билан таъминлаш имконияти йўқ.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил  
17 сентябрдаги 576-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори,
шу мазмундаги Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йил 19 октябрдаги 88-7-0-Q/21-сонли қарорлари қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорларга мувофиқ туманда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилган. Туман ҳокимининг мазкур мазмундаги қарори 2021 йил 22 ноябрь куни 113-7-104-Q/21-сон билан қабул қилинди.  

   Мазкур қарорга мувофиқ 2021/2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари учун 1,4 км сув тармоқлари, 1 дона насос ускунаси, 116,2 км электр тармоқлари ва 38 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш, 0,8 км сув тармоқлари, 1 дона насос ускуналари, 2 дона ГТПларни таъмирлаш, 321 та ГТПларни тафтиш қилиш, 49 км газ қувурларини босим остида синаш, 13 км ер ости газ қувурлари ҳолатини текшириш, 7 км газ қувурларини буяш, 4 та мактабгача таълим ташкилотида, 339,1 км электр тармоқлари, 94 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирлаш  белгиланган.

  Ҳозирги кунда мутасадди ташкилотлар томонидан қарор билан тасдиқланган параметрлар бўйича сув тармоқлари, насос ускуналари, электр тармоқлари, трансформатор пунктлари, ГТПларни таъмирлаш, синаш, тафтиш қилиш ишлари тўлиқ тугалланди.

  4 та мактабгача таълим ташкилотларида (8, 17, 18, 26) эшик ва дераза ромлар, том, пол қисмини алмаштириш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, пудрат ташкилотлари белгиланган ва қурилиш тадбирлари тўлиқ тугалланди. Жумладан:

   -8 мактабгача таълим ташкилотига 120 млн.сўмга фасадни таъмирлаш, ёзги айвончаларни таъмирлаш, том қисмини қисман таъмирлаш, бино атрофи ва йўлакчаларга бетон қоплама ётқизиш ишларини бажариш белгиланган, пудратчи “Жамшид Булдинг 2020” МЧЖ томонидан 100 % бажарилди;

  -17 мактабгача таълим ташкилотига 99 млн.сўмга атрофини 140 метр тўсиқ девор билан билан ўраш ишларини бажариш белгиланган, пудратчи “Хушнур-Элнур” МЧЖ томонидан 100 % бажарилди;

   -18 мактабгача таълим ташкилотига 99 млн.сўмга фасадни таъмирлаш, ёзги айвончаларни таъмирлаш, том қисмини қисман таъмирлаш, бино атрофи ва йўлакчаларга бетон қоплама ётқизиш ишларини бажариш белгиланган, пудратчи “Анвар Ашрапович” МЧЖ томонидан 100 % бажарилди;

      -26 мактабгача таълим ташкилотига 115 млн.сўмга бинонинг эшик-деразаларини АКВА ромларига алмаштириш ишларини бажариш белгиланган, пудратчи “Шохжахон Жавохир Универсал” МЧЖ томонидан
100 % бажарилган.

Тойлоқ туманида 37229 та аҳоли хонадонларидан 27787 таси (74,6%) суюлтирилган газга мослаштирилган, қолган 9442 та (25,4%) хонадонга, яъни  мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 17 тасига, шундан 10 тасига тўлиқ, 7 тасига қисман табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд.

   Туман бўйича жами 32423 дона суюлтирилган газ баллонлари мавжуд, шундан 29353 донаси газ корхонаси, 3070 донаси аҳолининг шахсий газ баллонларидир. Суюлтирилган газ баллонга 647 дона эҳтиёж мавжуд.

   Декабрь ойида лимити бўйича 409,8 тонна суюлтирилган газ аҳолига етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, 25 кунда 300,0 тонна (73,2%) келтирилиб тарқатилган. Кунига ўртача 11-15 тоннадан олиб келиниб, битта газ баллон
45-50 кунда алмаштириб берилмоқда.  

       “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали Тойлоқ газ тарқатиш бўлими томонидан
9442 та аҳоли истеъмолчиларига АСУЭГ ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган, амалда 3532 дона (35,5%) ҳисоблагичлар ўрнатилган, Қўшчинор маҳалласидан ташқари 16 та маҳаллага қисман ўрнатилган.  

   Режага мувофиқ тумандаги ижтимоий соҳа объектлари учун 1671 тонна, шу жумладан халқ таълими муассасаларига 1025 тонна, мактабгача таълим муассасаларига 414 тонна, соғлиқни сақлаш тизимига 120 тонна, касб-ҳунар коллежларига 112 тонна, туризм ва спорт объектларига 7 тонна кўмир заҳираси яратилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 1671 тонна (100%)кўмир маҳсулоти соҳа объектларида жамғарилган.

    Туман аҳолисига куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун қарорга мувофиқ 7000 тонна кўмир маҳсулоти лимити ажратилган, мазкур лимит асосида суюлтирилган газга мослаштирилган барча маҳаллаларга тақсимот қилинган бўлиб, Жомбой ва Зарафшон базаларидан ташиб келтирилмоқда. 25 декабрь кунигача аҳоли томонидан 4845 тонна (69,0%) келтирилган.

      Туманда жами 23 та куп каватли уй-жой мавжуд бўлиб, шундан9 таси (1991 йилгача қурилган 2 каватли уй-жой), 2019-2020 йилда жами 2,2 млрд.сўмга капитал таъмирланган. Қолган 14 та уй-жойлар 2017-2020 йилларда қурилган.          

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди