Ёш курашчилар беллашди

   Эрта тонгдан Олмазор маҳалласида бошланган спорт тадбирлари давом этмоқда. 45-умумтаълим мактабининг ўйингоҳига йиғилган икки мингга яқин томошабинлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг ҳарбий-жанговор чиқишларини, шунингдек, қурол-аслаҳа ҳамда ҳарбий техникалар кўргазмасини томоша қилишди. 

    Шундан сўнг маҳалланинг уюшмаган ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Тадбирда иштирок этаётган Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров беллашув ғолибларини диплом ҳамда совғалар билан тақдирламоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди