“Ёшлар форуми-2021” тадбирлари давом этмоқда

    Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
  Айни кунларда маҳаллаларда ўтказилаётган “Ёшлар форуми” доирасидаги тадбирлар ҳам эзгу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Тойлоқ туманидаги 19-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Миллий гвардия бошқармасининг туманимизда жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида ўтказилган тадбирда қуролли кучларимизнинг қудратини намойиш этувчи қурол аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди