"Янги Ўзбекистон - менинг маҳаллам тимсолида"

    Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида "Ёшлар форуми" доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар. Учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Тойлоқ туманининг Чароғбон маҳалласи ёшлари иштирокида ўтказилди. "Янги Ўзбекистон - менинг маҳаллам тимсолида" деб номланган тадбир авввалида 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари мусиқий дастурлари билан иштирок этишди. 

    Шундан сўнг туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж. Ҳақбердиев ушбу тадбирнинг мақсади ҳамда ёшлар масалаларига бўлган эътибор хусусида сўз юритди. Тадбир ёшларнинг муаммоларини, қизиқишларини ўрганиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадига қаратилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви билан давом этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди