Кейинги пайтларда мода оламининг ўзгариши туфайли миллий маҳсулотларимиз бир чеккага сурилиб қолди. Ҳатто чекка қишлоқлардаги уйларда ҳам баъзан кашталарни, қўл меҳнати билан тайёрланган буюмларни тополмай қоламиз. Ота-боболаримиз, момоларимиздан бизга меърос қадриятлар, либосу буюмларни асраб-авайлаш ва уларни келажак авлодга етказиш учун эса ҳунармандларни кўпайтириш энг тўғри йўл.
Шу боисдан, ўқувчи-ёшларни ўзлигини англаш, тарихимизни ўрганиш, миллий қадриятларимизни ҳурмат қилиш ва асраб-авайлаш, уларни ҳунармандчиликка қизиқтириш мақсадида 30-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Миллий ҳунармандчилик – миллат фахри” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада миллий либослар, каштачилик, зардўзлик, ҳунармандчилик, ўймакорлик, кулолчилик. сандиқсозлик, темирчилик кабилардан намуналар ўрин олди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.