Ёш спортчилар соврин учун беллашишди

 

    Бугун Тойлоқ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида 6-18 ёшли ўғил-қизлар ўртасида спортнинг Таэквандо-ITF тури бўйича мусобоқа ташкил этилди. “Ёшлар форуму-2021” доирасида ўтказилган мазкур мусобафада Самарқанд вилоятининг турли ҳудудлари. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятидан келган жамоалар “Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи кубоги” учун беллашишди.

    Тойлоқ туман ҳокимлиги, Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси. Туман туризм ва спорт бўлими ҳамда вилоят анъанавий таэквандо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Маросимда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда спортчи-ёшларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди ва мусобақага старт берилди.

   Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада 182 нафар спортчи йигит-қизлар 35 та вазн тоифаси бўйича беллашишди. Турнир ғолиблари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди