Нарх-навонинг аҳоли кайфиятига таъсири катта

    Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, байрами арафасида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат масулотлари билан таъминлаш ҳамда нарх-навони барқарор сақлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.


   Шу мақсадда Тойлоқ туманидаги савдо нуқталарида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.  Хусусан, бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман прокурори А. Сайпиддинов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш. Тоғаев, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари Тойлоқ марказида ташкил этилган арзонлаштирилган янги йил ярмаркасида бўлишди. Ишчи гуруҳ аъзолари озиқ-овқат, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нарх-навосини назорат қилиш билан бирга маҳсулотлар сифати, харидор ва сотувчилар учун яратилган шароитларни ўрганишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди