Қурилиш сифати туман раҳбари назоратида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил  11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан туман марказидаги Боғичинор массивида  “Agromir Buildings” МЧЖ томонидан 2020-2021 йиллар давомида12 та 12 қаватли жами 780 та хонадон қурилди. Айни дамда 4 та уйда 240 та хонадон эгаларига топширишга шай. 
  Бугун Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман 2-сектор раҳбари А. Сайпиддиновлар туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлигида мазкур уй-жойларнинг қурилиш сифатини назорат қилишди.  Шунингдек, қурилиш майдонида ишчилар учун қулай меҳнат шароитлари яратилганлиги ҳамда  қурилиш-монтаж ишлари билан яқиндан танишиб, “Agromir Buildings” МЧЖ раҳбарига ўз таклиф ва фикрларини билдиришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди