Камондан отиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди

    Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш, камондан отиш спорт тури бўйича миллий терма жамоамизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июнь кунидаги "Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора- тадбирлари тугрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. 
   Мазкур қарор ижросини таьминлаш мақсадида Самарқанд вилояти Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва Тойлоқ туман қўриқлаш бўлими ходимлари ўртасида спортнинг "Камондан отиш" секциялари ташкил этилиб, турли мусобақалар ва маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди