Тойлоқ туманида 2022 йилда 1 321 та янги иш ўринлари яратилади

    2022 йилда умумий қиймати 1 трлн. 79 млрд. 806 млн. сўмлик, 92 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1 321 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

   Шундан, 315 млрд. 783 млн. сўм ўз маблағи, 8 млрд. 13 млн. сўм банк кредити, 571 млн. 200 минг АҚШ долл. хорижий кредит ҳамда 11 млн. АҚШ доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

   Жумладан: Саноат соҳасида умумий қиймати 1 трлн. 10 млрд. 853 млн. сўмлик, 35 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1 086 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

  Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 14 млрд. 109 млн. сўмлик, 7 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 53 та янги иш ўринларини яратиш:

   Хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 54 млрд. 845 млн. сўмлик, 50 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 182 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди